

Бу ҳақда УЕФА президенти Александер Чеферин ижроия қўмитасининг йиғилишида расмий тарзда маълум қилган.
Шунингдек, унда 2021/22 йилги мавсум финали – Мюнхендаги «Альянц-Арена»да, 2022/23 йилги финал эса Лондондаги «Уэмбли» ўйингоҳида бўлиб ўтиши эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, чемпионлар лигаси жорий мавсумининг ҳал қилувчи ўйини Истанбулдаги «Отатурк» стадионида ўтказилади.



