

"Эрта тонгдан мухлисларимизга яна бир трансфер хушхабарини етказамиз.
Ўзбек футболи ишқибозларига яхши таниш, россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Дмитрий Плетнёв янги "қалдирғ"га айланди. Футболчи 2026 йилги мавсумни "Бунёдкор" либосида ўтказади", – дейилади хабарда.

Маълумот учун, 27 ёшли ярим ҳимоячи ўтган йилнинг ёзида "Сурхон"дан Самарқандга кўчиб ўтганди. У якунланган мавсумда Суперлигада 25 та учрашувда майдонга тушиб, 4 тадан гол ва ассист қайд этганди.


