Расман: Бруну Фернандеш АПЛда бир мавсумдаги ассистлари сони бўйича рекордчи!

24 май 2026, 20:42
Айни дамда АПЛнинг 38-тури доирасида "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси ўтказилмоқда.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Патрик Доргу ҳисобни очди ва унга голли пасни Бруну Фернандеш амалга оширди.

Шу орқали португалиялик ярим ҳимоячи АПЛда бир мавсумдаги ассистлари сонини 21тага етказиб олиб, Кевин де Брюйне ҳамда Тьерри Анридан ўзиб кетиб, рекорд қайд этди.

photo_2026-05-24_20-39-26.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›