Раньерининг шогирди Хитойдаги юқори маошга учмади

Tolibjon Qosimov
23 фев 2018
"Нант" ҳужумчиси Эмилиано Сала Хитойнинг "Бейцзин Женьхэ" жамоасининг қулай таклифига рад жавобини берди.

"L’Equipe" нашри хабарига кўра, Хитой клуби аргентиналик футболчига йилига 3,5 млн евролик шартнома таклиф қилган.

Қишки трансферлар ойнаси вақтида Сала "Брайтон"дан тушган таклифга ҳам рад жавобини беришга улгурган. Айни дамда "Нант" Франция чемпионатининг 5-поғонасида бормоқда ва еврокубоклар учун курашмоқда. Жамоани Клаудио Раньери бошқармоқда.


27 ёшли футболчи Лига 1да 11та гол уришга эришди.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: L`Equipe