"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин

Alisher Ostonov
19 дек 2025
"Ман Сити" хавбеки Клаудио Эчеверрининг "Байер"даги ижараси қишда бекор қилиниши мумкин.

19 ёшли аргентиналикнинг агентлари манфаатдор клублар билан музокаралар олиб бормоқда, қарор шу ҳафта охирида қабул қилиниши мумкин.

Эчеверрига ўйин амалиёти етишмаяпти - у жорий мавсум "Байер" сафида бор-йўғи 270 дақиқа ўйнаб, битта голли узатмани амалга оширди. Унинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.


Alisher OstonovMuallif
Manba: Sky Sport