Рамос "Кадис" билан ўйинда жароҳатланди. "Эл-класико"гача 7 кун бор

18 окт 2020, 00:26
Мадриднинг "Реал" клуби сардори Серхио Рамос Ла Лига 6-тури доирасидаги "Кадис" (0:1) билан ўйинда сафдан чиқди.

34 ёшли испаниялик футболчи танаффусда алмаштирилди. Рамос рақиб форварди Энтони Лосано билан содир бўлган эпизодда тиззасидан жароҳат олган.

Ҳозирча жароҳатнинг оғирлик даражаси номеълум. Marca хабарига кўра, Зидан шогирдини эҳтиёт чораси сифатида заҳирага олган.

Олдинда "Реал"ни 21 октябрь куни ўтказиладиган "Шахтёр"га (ЕЧЛ, 1-тур) қарши ва 24 октябрга белгиланган "Барселона" билан ўйинлар кутиб турибди.


Манба: Marca