

Аввалроқ маълум бўлишича, сентябрь ойида Лондонда Англия Премьер-лигаси футболчисини кўчада қурол билан қўрқитишган. Полиция ушбу воқеа билан боғлиқ ҳолда футбол агентини қўлга олган.
Маълум бўлишича, бу футболчи "Тоттенҳэм" ҳимоячиси Дестини Удожи бўлган. Клуб расмий равишда вазиятга изоҳ берди:
"Ҳодиса содир бўлган пайтдан бери биз Дестини ва унинг оиласига ёрдам кўрсатиб келмоқдамиз ва буни давом эттирамиз.
Бу ҳуқуқий масала бўлгани учун ҳозирча батафсил изоҳ бера олмаймиз", — дейилган клуб баёнотида.



