

Ўтган мавсумда Миржалол Қосимов қўл остида Суперлигада майдонга туширилган (16 ёш, 80 кун) Жасур Жалолиддинов "Бунёдкор"дан кетиши кутилмоқда.
Иқтидорли футболчининг хизматларига "Қизилқум" жамоасидан жиддий қизиқиш мавжуд. Ўтган мавсумда Суперлигада энг яхши ёш футболчи бўлишга номзодлар қаторига киритилган Жалолиддинов асли навоийлик саналади. Ҳамиджон Актамов мазкур футболчини ўз шаҳрига қайтармоқчи.
Томонлар ҳозирча оғзаки келишувга эришишган. Тез орада битим расмийлаштирилиши мумкин.
Эътиборлиси, мазкур ёш истеъдод соҳиби кўплаб мутахассислар томонидан ўзбек футболининг келажаги сифатида тилга олинмоқда.



