

"Биз Ильзатни бир неча марта терма жамоага таклиф қилдик, аммо у Россия чемпионатида ўйнашини ва келажакда Россия терма жамоасидан чақирув олиши мумкинлигини айтиб таклифни рад этган эди. Ўша пайтда у Россия ёшлари сафида тўп тепарди.

Қирғизистон футбол федерацияси хафами? Ўзингиз биласиз, Ахметов - юқори даражали, сифатли футболчи. Биз футболда ярқираб турган жамоалардан эмасмиз ва бундай футболчиларни бериб юборишга кўникмаганмиз. Ильзатнинг қарори бизни хафа қилди" - дейди Қирғизистон футбол федерацияси матбуот котиби Наталья Угрюмова.



