

Дарвозабон Чемпионлар Лигаси футболчилари умумий рейтингида учинчи ўринни эгаллади. У 8,17 баллга лойиқ кўрилган.
Анарбековдан юқорида фақат Норвегиянинг "Будё-Глимт" дарвозабони Никита Хайкин (8,19) ҳамда "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе жой олди. Мбаппе умумий босқичнинг энг яхши футболчиси сифатида 8,56 балл олди.
Қайд этиш жоиз, "Қайрат" умумий босқичдаги сўнгги ўйинда Лондоннинг "Арсенал" жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Аввалроқ жамоа ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олганига аниқлик киритилган эди.



