

Париж клуби Аллини жамоага жалб этмайдиган бўлди.
The Telegraph хабарига кўра, ПСЖ "шпорлар" президенти Дэниэл Левининг қўяётган талаблари ҳуддун ташқари кўп деб ҳисоблаб, ярим ҳимоячини ижарага олишдан воз кечди.
Таъкидланишича, Алли таклифлар йўқлиги сабабли Лондон клубида қолади.
24 ёшли футболчи ўтган мавсумда АПЛ доирасидаги 25 ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани қайд этди.



