Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади

Khoja
24 сен 2025
Бугун Пролиганинг 15-тур баҳслари давом эттирилади.

Бугунги учрашув Нукус шаҳрида бўлиб ўтади. Унда маҳаллий "Жайҳун" жамоаси "Олимпик-Mobiuz"ни қабул қилади. Учрашув соат 16:30 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, 14-турдан сўнг "Жайҳун" 12 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасида кетмоқда. Меҳмонлар ҳисобида эса 29 та очко бор ва улар ҳозирда 3-ўринда.


KhojaMuallif
Manba: championat.asia