Премьер-лига телетрансляция учун қайси давлатдан қанча "ақча" олади?

Aslanov Jasurbek
8 окт 2015
Англия Премьер-лигаси телетрансляция даромадлари бўйича жаҳоннинг етакчи чемпионати ҳисобланади.

Инглиз Премьер-лигасининг 2016-2019 мавсумлари учун телетрансляциялар ҳуқуқи 3 млрд. фунтдан кўпроққа сотилди ва улар ҳар йили 1 млрд. фунтдан кўпроқ ишлаб топади. Охирги уч йиллик (2013-2016) учун лига 2,23 млрд. фунт ишлаб олиши керак. Демак йиллик даромад 743 млн. фунтни ташкил этади.


2016-2019 йилги мавсумлар учун Европа давлатлари Премьер-лига трансляцияси учун тўлайдиган маблағ.



2016-2019 йилги мавсумлар учун жаҳон мамлакатлари Премьер-лига трансляцияси учун тўлайдиган маблағ.



Премьер-лиганинг ушбу даврлардаги телетрансляциядан ишлаб топган йиллик даромадлари.


Англия Премьер-лигаси дунёдаги энг томошабоп чемпионат ҳисобланади ва ушбу лига жамоалари ҳар йили Осиё, Австралия ва Америка қитъаси давлатларига турне уюштиради.




Премьер-лига билан телетрансляция борасида шартнома тузган мамлакатлар




Эслатиб ўтамиз, "UZREPORT TV" телеканали Англия Премьер-лигасини Ўзбекистонда кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олган эди. Инглиз чемпионати ўйинлари ноябрь ойидан бошлаб эфирга узатилиши режалаштирилган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: DailyMail