

32 ёшли Погба допинг сабабли бўлган дисквалификациясини ўтаб бўлиб, "Монако" билан шартнома имзолади.
"Ҳа, у яна футболчиликка қайтишга яқин. Франция термасига қайтиш? У ҳам шуни истайди, бунга шубҳа йўқ. Бироқ бунинг учун у бир қанча босқичлардан ўтиши керак.
Ҳозир у "Монако" либосида майдонга тушиши мумкин. Умид қиламанки, унда барчаси ўхшайди. Қолганини эса кўраверамиз. Илк қадамини ташлашида унга омад тилаб қоламан. Бу унинг учун жуда катта хурсандчилик бўлади.
У термага қайтиши мумкинми? Ҳа, деб жавоб берсам, ҳамма "Оҳҳо, Погба термага қайтаркан", дейишади. Йўқ дейишим эса аҳмоқона гап бўлади. Шу сабабли униси ҳам буниси ҳам ҳозир ортиқчалик қилиши мумкин", - деди Дешам.



