

Мерсоннинг фикрича, ушбу мағлубият жамоанинг ўзига бўлган ишончига катта зарба бўлди. "Иккинчи бўлимда "Манчестер Сити" майдонга тушиб, "Арсенал"га ҳақиқий футбол дарсини ўтиб қўйди. 25 дақиқа давомида "Арсенал"нинг бирорта футболчиси тўпни ўзига олишни истамади. Улар шунчаки тўпни тепиб юбориб, уни "Сити"га қайтариб беришди", — деди эксперт.
Шунингдек, у лондонликларнинг бошқа турнирлардаги имкониятларига шубҳа билан қарамоқда: "Бу ўйиндан сўнг "Арсенал"нинг АПЛдан бошқа соврин ютишини тасаввур қилолмайман. Агар улар ЕЧЛ ярим финалида "Барселона" билан тўқнаш келса, каталонияликлар "канонирлар" билан нималар қилиши мумкинлигини ўйлашдан қўрқаман".
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" айни дамда АПЛда пешқадамлик қилмоқда, бироқ кубок баҳсларидаги омадсизлик мухлисларда хавотир уйғотмоқда.



