Почеттино: "Агар "Челси" МЮга ютқазса чемпионлик пойгасида қоламиз"

Narzulla Saydullayev
16 апр 2017
«Тоттенхэм» устози Маурисио Почеттино «Челси» АПЛ 33-турида МЮга қарши ўйинда босим остида қолади деб ҳисоблаяпти.
Кеча «шпорлар» «Борнмут»ни мағлуб этишди (4:0) ва пешқадам «Челси» билан фарқни 4 очкогача қисқартиришди. Лондон клуби бугун «Олд Траффорд»да меҳмон бўлади.

«Мақсадимиз 3 очко олиш эди. Энди агар "Челси" МЮга ютқазса биз чемпионлик пойгасида қоламиз.

"Челси“ босим остида бўлади, ахир "Олд Траффорд“да ғолиб бўлиши керак.

Агар Манчестердаги ўйиндан сўнг 4 очколик фарқ сақланиб қолса фантастика бўларди», - дейди Почеттино.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: mirror.co.uk