

"Палмерга шундай дегандим: "Риёд Маҳрез кетяпти, энди сенга имконият берилади". Бироқ у: "Йўқ, мен бу ерда қолишни истамайман, кетиш ниятим бор". Бунга мен: "Майли, кетавер", деб жавоб бердим", - деди мураббий.
Палмер "Манчестер Сити" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ёзда 21 ёшли футболчи "Челси"Га 47 млн евро эвазига ўтди.



