Паулу Бентунинг иш услуби кореялик футболчиларга ёқяпти

Xayrulla Xoliqov
6 сен 2018, 15:36
ЖЧ-2018дан сўнг Жанубий Корея терма жамоасида бош мураббий ўзгарди.

Ҳозирда бу жамоани португалиялик мутахассис Паулу Бенту бошқармоқда. Кореяликлар етакчиси Сон Хёнг Миннинг айтишича, янги мураббийнинг иш услуби футболчиларга маъқул келяпти.

- "Биз янги мураббий қўл остида Осиё Кубогига тайёргарлик кўришни бошладик. Биз - футболчиларга Палу Бентунинг иш услуби ёқяпти. Унинг машғулот ўтказиш жараёни ажойиб. Бенту машғулот пайтида ҳатто майда нарсаларни ҳам эътибордан қочирмайди", - дейди Сон Хёнг Мин.

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Осиё ўйинларидаги ғолибликдан сўнг миллий терма жамоа сафига бориб қўшилди. У ҳам бошқа футболчилар қатори Жанубий Корея термасининг Коста-Рика ва Чили билан бўладиган ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Эртага Паулу Бентунинг кореяликлар бош мураббийи сифатида дебюти бўлиб ўтади.

- "Биз бир жамоа бўлиб Бентунинг дебюти яхши чиқиши учун бор кучни ишга соламиз, - дея айтиб ўтди Сон Хёнг Мин. - Энг муҳими эса Осиё Кубогига жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Осиё чемпиони бўлишга қодирмиз, чунки бизда ажойиб таркиб бор".


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com