

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Месут Ўзил агар лондонликлар "Манчестер Сити"ни мағлуб эта олишса, бошқа ҳеч қачон "Тоттенхэм"нинг устидан кулмасликка ваъда берди.
Ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида у шундай пост қолдирди:
"Агар "Тоттенхэм" бу баҳсда мағлуб бўлмаса, бошқа улар тўғрисида хазил қилмайман. Ваъда бераман".
"Тоттенхэм"нинг ғалабаси "Арсенал"га 20 йиллик танаффусдан кейин чемпионликни қўлга киритишда ёрдам бериши мумкин.



