Ўзбекистонлик комиссар Олим Арифов ЖЧ-2018дан ўрин олган Коста Рика – Сербия ўйинига тайинланди

Narzulla Saydullayev
14 июн 2018
Бугун 14 июнь куни Россия федерациясида Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.

Аввалроқ, ФИФА ташкилоти мазкур мундиалда ишлашга Ўзбекистондан ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифовни таклиф қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишлайди.

Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади.

Олим Арифов ФИФАдан дастлабки тайинловни олди. У ЖЧ-2018 «Е» гуруҳидан ўрин олган Коста Рика – Сербия учрашувида ишлайдиган бўлди. Учрашув  17 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: the-uff.com