

“Ташкилот ЎзПФЛ ва ЎФА томонидан молиялаштирилади. Фоиз ҳисобида ЎзПФЛ 80 фоизини, ЎФА эса 20 фоизини молиялаштиради.
ПФЛ ҳакамларнинг сафар харажатлари ва уларнинг ойликларини тўлайди. ЎФА эса ЎзФҲМ ишчи ходимларининг ойликлари, ташкил этиладиган семинарлар ва VAR билан боғлиқ харажатларини тўлайди", – деб фикр билдирди Лазиз Қўчқоров.
Тез орада ЎзФҲМ директори билан тўлиқ интервьюни томоша қилиш имконига эга бўласиз.



