

ОФКга аъзо терма жамоалари орасида Австралия аёллар терма жамоаси 2030 очко билан етакчилик қилмоқда. Жаҳон рейтингида бу жамоа ҳамон 4-поғонада бормоқда.
Япония аёллар терма жамоаси 1967 очко билан Осиёда иккинчи (дунёда олтинчи) бўлса, КХДР аёллар термаси 1948 очко билан учинчи (дунёда ўн биринчи) ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон аёллар термаси юқоридаги терма жамоалардан ташқари Жанубий Корея (1868), Хитой (1861), Таиланд (1668), ва Вьетнам (1652) кейин Осиёда 8-поғонани эгаллаб турибди.
Жаҳон рейтингида АҚШ аёллар термаси (2114) ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Германия (2052) иккинчи, Англия (2033) учинчи ўринда бормоқда.




