

Махлиё узоқ йиллар давомида “Севинч” клубида фаолият олиб борган. Шунингдек, 2012 – 2014 йилларда Қозоғизстон аёллар футбол клубларида ҳам тўп сурган. У мунтазам равишда турли ёшдаги аёллар терма жамоаларига жалб этилиб келинади.
Дубай шаҳрининг “Ал-Ваҳда” клуби Махлиёга аввал ҳам таклиф билан чиққан, бироқ 2010 йилда ушбу трансфер амалга ошмаган эди. Энди эса у ва клуб ўзаро келишувга эришди. Шу тариқа Махлиё Сарикова хорижда тўп сурадиган дастлабки ўзбекистонлик аёл футболчига айланди.



