

Месси "Осасуна" дарвозасига урган голидан кейин "Барселона" футболкасини ечиб, "Ньюэллс Олд Бойз" жамоасининг "10" рақамли либосини намойиш қилган ва шу орқали Диего Марадонанинг хотирасига ҳурмат кўрсатган эди. Учрашувни бошқараётган ҳакам Леога сариқ карточка кўрсатганди.

Каталония жамоаси ҳам 350 евро миқдорида жаримага тортилган. "Барселона" Испания Примероси раҳбариятининг қарори юзасидан апелляция беради.
"Барселона" Мессининг гол нишонлаши сабабли жаримага тортилади



