"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди

Aslanov Jasurbek
9 мар 2026
"Барселона" президентлигига номзод Жоан Лапорта 2023 йилда Лионель Мессининг клубга қайтмай қолгани борасида Хавининг билдирган эътирозларига ўз муносабатини билдирди.

Муаммо нимада эди?

Аввалроқ каталонияликларнинг собиқ устози ва ярим ҳимоячиси Хави матбуотда шундай баёнот берган эди:

"Ҳаммаси тайёр эди, Лео қайтишни хоҳлади, бизда Ла Лиганинг рухсати ҳам бор эди. Аммо Лапорта ҳаммасини тўхтатиб қўйди".

Лапортанинг бунга жавоби:

Лапорта Хавининг бу сўзларини инкор этиб, асл вазият қандай бўлганини тушунтириб берди:

"2021 йилда Месси молиявий сабабларга кўра шартномасини узайтира олмади. 2023 йилда эса Хави олдимга келиб, Лео қайтишни хоҳлаётганини айтди — бу воқеа март ойининг ўрталарида содир бўлганди.

Май ойида эса Хорхе Месси (Лионелнинг отаси) менга Леога бўладиган босим жуда юқори бўлишини ва шу сабабли улар Майамига кўчиб ўтишни афзал кўришларини айтди. Мен эса улар ўз келажагини белгилашда эркин эканликларини билдирдим.

Мен Месси қолади деб айтмаганман ва бунга ҳеч қачон кафолат ҳам бермаганман", — деди Лапорта.

Кўринишидан, "Барселона"даги сайловлар олдидан ички зиддиятлар ва ўтмишдаги трансфер можаролари яна кун тартибига чиқмоқда.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Diario Sport