Ўз голини Марадонага бағишлаган Месси жарима тўлайди
02 дек 2020 22:25
Янгиликлар
Ўз голини Марадонага бағишлаган Месси жарима тўлайди
Sport.es нашри хабар беришича, "Барселона" форварди Лионель Месси Ла Лига доирасидаги "Осасуна" (4:0) билан ўйиндан кейин 600 евро миқдорида жаримага тортилган.
Месси "Осасуна" дарвозасига урган голидан кейин "Барселона" футболкасини ечиб, "Ньюэллс Олд Бойз" жамоасининг "10" рақамли либосини намойиш қилган ва шу орқали Диего Марадонанинг хотирасига ҳурмат кўрсатган эди. Учрашувни бошқараётган ҳакам Леога сариқ карточка кўрсатганди.

Каталония жамоаси ҳам 350 евро миқдорида жаримага тортилган. "Барселона" Испания Примероси раҳбариятининг қарори юзасидан апелляция беради.
"Барселона" Мессининг гол нишонлаши сабабли жаримага тортилади
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар