

Дубайдаги "Мактум" стадионида бўлиб ўтган баҳсда Жанубий Корея олимпия терма жамоаси БАА устидан 2:0 ҳисобида устун келди. Ли Йонг Жае ва Кванг Хи Чан ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12 – 30 январь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Турнирнинг гуруҳ босқичида Ўзбекистонга Ироқдан ташқари Жанубий Корея ва Яман олимпия терма жамоалари рақиб бўлади.
Жанубий ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 13 январь куни бўлиб ўтади.


