Ортиқча вазни учун четлатилган Балотелли "Ницца" машғулотига қайтди

Aslanov Jasurbek
21 сен 2018, 14:53
"Ницца" бош мураббийи Патрик Виера жамоа ҳужумчиси Марио Балотелли машғулотларга қайтганини маълум қилди.

"Марио умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Ҳавотирга ўрин йўқ, ҳаммаси жойида. Унга вақт керак, чунки у 100% тайёр эмас, бироқ у ҳафта давомида машқ қилмоқда. Марио яхши ишлаяпти ва машғулотларга тўғри муносабатда. Ҳар сафар учрашганимизда аввалги даражасига қайтишни истаётган футболчини кўраман" - дейди Виера.

Олдинроқ, Балотелли ортиқча вазни учун "Ницца" футболчилари билан бирга ишлашдан четлатилгани эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: beIN Sports