

Олдинроқ "Бунёдкор" учрашувни бир кун кейинга қолдиришни сўраб Ироқ клубига хат йўллаган ва ижобий жавоб олган эди. Фақат ОФКнинг розилигини олиш қолганди холос.
21 январда Тошкентда ОЧЛ саралаши доирасидаги "Локомотив" - "Истиқлол" (Тожикистон) ўйини бўлиб ўтади. Мухлисларга қулайлик туғдириш мақсадида "қалдирғочлар" "Ал Завра" билан эртаси куни ўйин ўтказишни режалаштиришган эди.
ОФК расмий сайти the-afc.com'да "Бунёдкор" - "Ал Завра" баҳси 22 январь куни "Жар" стадионида бўлиб ўтиши ёзилган. Учрашув соат 14:00га белгиланган.


