ЎФАда мураббийликка тайёргарлик ўқув курслари бўлиб ўтмоқда, улар орасида Фарҳод Тожиев ҳам бор

Narzulla Saydullayev
21 май 2019
Ўзбекистон футбол ассоциацияси малакали мураббийларни тайёрлаш ва уларнинг савиясии ошириш боришга катта аҳамият қаратиб келмоқда.

Жумладан, кеча мураббийликка тайёргарлик бўйича 4 кунлик ўқув курсларига старт берилди. Мазкур ўқув курсларида 18 нафар мураббий бўлишга даъвогарлар таълим олишмоқда. Улар орасида Фарҳод Тожиев, Сергей Рекун каби собиқ футболчилар ҳам бор. Курсларни Юрий Арсланов олиб боряпти. Унга Ойбек Давлетмуродов ёрдам беряпти. Назарий ва амалий машғулотлардан кейин иштирокчилардан имтиҳон олинади.

Имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар "С" лицензияси учун ўқиш имкониятига эга бўлишади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: ufa.uz