

Ироқнинг "Ал Завраа" жамоаси бу босқичда БААнинг "Ал Васл" клуби билан тўқнаш келди. Учрашувда дарвозаларга 5 та гол урилди ва унда "Ал Завраа" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Амирликлар жамоаси ўйинда икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда "Пахтакор" собиқ футболчиси Брайан Риаскос 2 та тўп киритиб бағдодликларни ғалабага етаклади.
Жамоаларнинг жавоб беллашуви 17 февраль кунига белгиланган.



