ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасига ғалаба келтирди

Iskandarov Abdulaziz
11 фев 2026, 10:25
ОЧЛ-2 1/8 финал босқичининг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ироқнинг "Ал Завраа" жамоаси бу босқичда БААнинг "Ал Васл" клуби билан тўқнаш келди. Учрашувда дарвозаларга 5 та гол урилди ва унда "Ал Завраа" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Амирликлар жамоаси ўйинда икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда "Пахтакор" собиқ футболчиси Брайан Риаскос 2 та тўп киритиб бағдодликларни ғалабага етаклади. 

Жамоаларнинг жавоб беллашуви 17 февраль кунига белгиланган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia