"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед" ўйинчисига қизиқмоқда

Alisher
18 дек 2020, 14:28
"Ньюкасл" МЮ ҳимоячиси Маркос Рохони январда ижарага олмоқчи.

"Олд Траффорд" Рохо билан хайрлашмоқчи, ўйинчининг ўзи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришни хоҳламоқда.

Рохо жорий мавсум "Манчестер Юнайтед"нинг қайдномасидан бирор марта ҳам ўрин олмади.

У бир бор клубнинг ёшлар жамоасида бир тайм ҳаракат қилди. Унинг трансфер нархи 6 миллион еврога баҳоланмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic