

"Олд Траффорд" Рохо билан хайрлашмоқчи, ўйинчининг ўзи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришни хоҳламоқда.
Рохо жорий мавсум "Манчестер Юнайтед"нинг қайдномасидан бирор марта ҳам ўрин олмади.
У бир бор клубнинг ёшлар жамоасида бир тайм ҳаракат қилди. Унинг трансфер нархи 6 миллион еврога баҳоланмоқда.



