"Ньюкасл" "Интер" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
21 дек 2021
"Ньюкасл" "Интер" ҳужумчиси Эдин Жекони қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Ньюкасл" 35 ёшли форварднинг трансфери борасида Милан клубига яхшигина таклиф беришга тайёр.

Аммо, "Интер" мавсум ўртасида бош ҳужумчиси билан хайрлашишни исташи қийин масала.

Эдин "Интер"га ўтган ёзда эркин агент мақомида ўтганди. Ҳужумчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: Daily Mail