

"The Athletic" нашрининг хабар беришича, Нью-Йоркдан Нью-Жерси штатининг Ист‑Ратерфорд шаҳридаги аренага Жаҳон чемпионати ўйинлари учун поезд чипталари 100 доллардан ошади. Ушбу йўналишнинг стандарт нархи 12,90 долларни ташкил этади.
"Бизда ФИФА саёҳат харажатларига 1 доллар ҳам ҳисса қўшмаслиги тўғрисида келишув мавжуд. Мен келгуси йилларда Нью-Жерси аҳолисини бу харажатларга мажбурламоқчи эмасман. ФИФА саёҳат харажатларини қоплаши керак", – деди Шеррилл.
Аввалроқ Нью-Йорк губернатори Кэти Хокул ҳам бу масала бўйича фикр билдирганди.
"Жаҳон чемпионати имкон қадар оммабоп бўлиши керак. Қисқа поезд сафари учун 100 доллардан ортиқ сумма — жуда қиммат".



