🔴🔴🔴 Суперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Насаф"ни қийинчилик билан енгди

Суперлига 8-туридан жой олган "Нефтчи" ҳамда "Насаф" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Суперлига

8-тур

"Нефтчи" – "Насаф" 2:1 (ТУГАДИ)

Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 18:00

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусан Худойбердиев, Абдурашид Эркинов

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Йован Жокич 17, 1:0, Бобир Абдихолиқов (Қувончбек Хушвақтов) 45+4, 1:1, Жамшид Искандеров (пенальти) 65, 2:1

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7. Аброрбек Исмоилов (8. Владимир Йовович,60), 10. Жамшид Искандеров (9. Хуршид Ғиёсов,83), 18. Стипе Перица (32. Зоран Марушич, 60), 20. Анваржон Ғофуров, 22. Алишер Одилов (11. Асилбек Жумаев,74), 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Ратиньо (30. Рустамбек Фомин, 83)

Захира: 45. Акбар Тўраев, 2. Иззатилло Пўлатов, 14. Далер Тухсанов, 21. Мухсинжон Убайдуллаев,

"Насаф": 21. Самандар Муратбаев, 4. Акрамжон Комилов (76. Зафар Садуллаев, 86), 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Сардорбек Баҳромов, 7. Аденис Шала ( 23. Дилшод Муртазаев,86), 8. Зафармурод Абдираҳматов, 10. Бобир Абдихолиқов (80. Давронбек Усмонов, 69), 15. Ойбек Рустамов, 17. Муродбек Раҳматов (27. Яшнарбек Бердираҳмонов, 75), 22. Диёрбек Абдуназаров (14. Шароф Муҳитдинов,69), 32. Қувончбек Хушвақтов.

Захира: 82. Асилбек Нумонов, 20. Юсуф Отубанжо, 33. Баҳодир Ҳалилов, 99. Кингслей Сокари

Огоҳлантириш: Иброҳимҳалил Йўлдошев (“Нефтчи”) 59,

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди.

90+3. “Насаф”да жуда қулай имконият юзага келди. Зафар Садуллаевнинг зарбаси ноаниқ.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

83. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Искандеров ўрнига Ғиёсов, Ратиньо ўрнига Фомин тушди.

83. ЗАРБА. Жокичнинг жарима майдончаси ичида боши билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди.

75. ЎЗГАРИШ. “Насаф”, Мурод Раҳматов ўрнига Яшнар Бердираҳмонов тушди.

74. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Алишер Одилов ўрнига Асилбек Жумаев тушди.

70. “Насаф” бу голга жавоб қайтара олармикан?

65. ГОЛ. Искандеров 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашмади, 2:1

63. ПЕНАЛЬТИ. Искандеровнинг узатмасидан сўнг Йовович жарима майдончаси ичида йиқитилди.

60. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Перица ўрнига Марушич, Аброр Исмоилов ўрнига Владимир Йовович тушди.

59. ОГОҲЛАНТИРИШ. Иброҳимҳалил Йўлдошев “Насаф” футболчиси Абдуназаровни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди.

54. Одилов зўр кириб борди, лекин якуний нуқтани қўядиган футболчи етишмади.

50. ЗАРБА. “Нефтчи” футболчиси Ратиньонинг зарбаси ноаниқ кетди. Бурчак зарбаси амалга оширилади.

48. ЗАРБА. Искандеровнинг зарбасини Муратбаев қайтарди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+4. ГОЛ. “Насаф” биринчи бўлим охирида ҳисобни тенглаштирди. Жарима зарбасидан сўнг чиройли комбинацияни Бобир Абдихолиқов голга айлантирди, 1:1

45+2. Абдираҳматов рақиб жарима майдончаси ичига кириб бориб қийинчилик билан зарба йўллади.

45. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

40. “Нефтчи” чиройли ўйнашга ҳаракат қилмоқда.

34. ЗАРБА. Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

32. Ўйинда темп кўтарилди. Шиддат юқори.

31. ЗАРБА. “Нефтчи” футболчисининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

28. Ботирали Эргашев кетма-кет 2 та сейв амалга оширди. Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил қилганди.

20. Голдан кейин “Насаф” ҳам фаолликни оширди. Аммо бундан самара чиқара олмади.

17. ГОЛ. “Нефтчи” учрашувда ҳисобни очди. Сайфиевнинг узатмасини Муратбаев уриб юборди, қайтган тўпни Жокич дарвозага михлаб қўйди. Фарруҳ Сайфиев бу ерда катта ҳажмдаги ишни қилиб берди.

13. Мезбонлардан кетма кет узатмалар. Якун йўқ.

12. “Нефтчи” “Насаф” жарима майдончаси ичида кескинлик яратишга уриниб кўрди. Аброр Исмоиловнинг узатмасини Зафармурод майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8. Ўйин давом этади. Гол ҳисобга олингани йўқ.

7. Насибуллаев ВАР билан гаплашмоқда.

6. ГОЛ. Ботирали Эргашевнинг нотўғри чиқиб келишидан сўнг Шала бўш дарвозани ишғол қилди. Лекин ҳакам голни ҳисобга олмади. Ўйиндан ташқари ҳолат.

3. Рўзиқул Бердиев дисквалификация сабабли ўйинни трибунадан кузатмоқда. Унинг ўрнида Шуҳрат Тошпўлатов.

2. “Истиқлол” стадионида майдон майсаси шунчаки ажойиб. Тўп яхши ҳаракатланяпти.

1. Илк дақиқалардан мезбонлар устунликни қўлга олишга интиляпти.

  • Жамоалар майдонга чиқиб келди. Ўйин бошланишига барча нарса шай.

  • Учрашув 18:00 да бошланади.


Манба: championat.asia