Нецид ва Даннининг голлари “Славия”га бир очко келтирди

Европа лигаси А гуруҳидан ўрин олган “Вильярреал” – “Славия” баҳсида мухлислар биринчи бўлимнинг ўзида тўртта голга гувоҳ бўлишди.

Дастлаб меҳмонлар сафида Нецид ва Данни муваффақият қозонган бўлишса, мезбонлар биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Тригерос ва Бакканинг голи билан жавоб қайтаришди – 2:2.

Ушбу дурангдан кейин мазкур жамоалар 5 очко тўплаган ҳолда гуруҳда қўшпешқадамлик қилишмоқда.

Европа лигаси.  A гуруҳи. 3- тур.

Вильярреал - Славия П 2:2

Голлар: 0:1 – Нецид – 18, 0:2 – Данни – 30, 1:2 – Тригерос – 41, 2:2 – Бакка – 44



Manba: championat.asia