

Иван Бошкович шогирдлари кеча Анталия йиғини доирасидан ўрин олган навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Россиянинг "Пари НН" жамоаси рақиблик қилган баҳсда Жиззах клуби йирик 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоанинг ягона голига легионер ҳужумчи Фейсал Мулич муаллифлик қилди.
"Сўғдиёна"нинг Туркияда олиб бораётган ўқув-машғулот йиғини 20 февралда якунланади.



