

Наманган ва Қўқондаги стадионларнинг майдонлари чимлари янгиланаётганлиги сабабли, мазкур учрашув Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида ўтказиладиган бўлди. Унда “Навбаҳор” мезбон сифатида иштирок этади.
Ушбу учрашув 10 март куни соат 16:00 да старт олади.
“Навбаҳор” ҳамда “Қўқон-1912” клубларининг U-21 ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйин эса 9 март куни Уйчидаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс эса соат 15:30 да бошланади.



