"Насаф": Драган Херан клубимиз қароргоҳига етиб келди

26 июл 2016, 00:10
Аввал хабар берганимиздек, сербиялик ҳужумчи Драган Херан бугун клубимиз қароргоҳига етиб келди.


Ушбу марказий ҳужумчи энди жамоамиз  машғулотларига қўшилади. Эслатиб ўтамиз, жамоамиз ўз қароргоҳида кунига икки маҳалдан тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда.


Манба: fcnasaf.uz