"Наполи" - "Интер" ўйини ҳам бошқа муддатга кўчирилиши мумкин

Alisher
4 мар 2020
Италия Кубоги 1/2 финал доирасидаги "Наполи" - "Интер" ўйини бошқа муддатга кўчирилиши мумкин.

Жавоб ўйинини бўш трибуналар остида ўтказиш варианти ҳам йўқ эмас.

Бундан ташқари, "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис ўйинни мухлисларсиз ўтишига қарши, у фақатгина ўйин кўчирилишига рози.

Эслатиб ўтамиз, ярим финалнинг дастлабки баҳсида "Наполи" меҳмонда "Интер"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.


AlisherMuallif
Manba: La Repubblica