МЮ Португалия чемпионати тўпурарига қизиқмоқда

Alisher
17 мар 2021
"Манчестер Юнайтед" "Спортинг" вингери Педру Гонсалвешга қизиқиш билдирмоқда.

Манчестерликлар уни трансфер қилиш қийин бўлаётган Жейдон Санчонинг ўрнига харид қилишлари мумкин.

Гонсалвеш Англияда бунгача "Вулверхэмптон"да ўйнаган. 22 ёшли вингер жорий мавсум чемпионати доирасида 21та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол уришга эришди.

У ўз жамоасининг ва Португалия чемпионатининг энг яхши тўпураридир. "Спортинг" ўйинчини 60 млн еврога баҳоламоқда.


AlisherMuallif
Manba: Daily Mail