

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, МЮ ярим ҳимоячини 20 млн еврога харид қилиш бандини фаоллаштиришни режалаштирмаяпти, клуб буни "Фиорентина"га маълум қилди.
Шу билан бирга, манкунианлар бош мураббийи Эрик тен Хаг Амрабатни жамоада кўрмоқчи, шу сабаб МЮ бошқа шартларни муҳокама қилишга тайёр. Қайд этилишича, Амрабатга бошқа қизиқувчи клублар ҳам бор.



