Мурод Исмоилов: "Туркия йиғинидан кўнглимиз тўляпти"

Aslanov Jasurbek
12 фев 2017
Олий лига-2017га хозирлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси тайёргарликни хорижда давом эттирмоқда.

Анталия шаҳридаги йиғин борасида жамоа катта мураббийи Мурод Исмоилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Бир қатор фойдали бўлган ўртоқлик баҳсларини ўтказяпмиз. Сафимизга 3 нафар хорижлик футболчи келиб қўшилганидан хабарингиз бор. Умид қиламизки, уларнинг "Нефтчи" жамоасига фойдаси тегади.  Легионер футболчиларимиз борасида фикр билдирадиган бўлсам,  Терентий Луцевич анча жамоага киришиб кетди. Бошқа легионерлар ҳақида тўлиқ бу фикрни билдириш қийин. Фикримча, тез орада Сергей Концевой ҳамда Дмитрий Комаровскийлар ҳам жамоага қўшилиб кетади. Хозирча Луцевич анча жамоа билан яхши чиқишяпти. Мураббийлар штабининг Туркиядаги йиғиндан  кўнгли тўляпти, - деди жамоа катта мураббийи Мурод Музаффарович.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: fcneftchi.uz