Мурод Исмоилов: "Туркия йиғинидан кўнглимиз тўляпти"
12 фев 2017 14:00
Янгиликлар
Мурод Исмоилов: "Туркия йиғинидан кўнглимиз тўляпти"
Олий лига-2017га хозирлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси тайёргарликни хорижда давом эттирмоқда.
Анталия шаҳридаги йиғин борасида жамоа катта мураббийи Мурод Исмоилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бир қатор фойдали бўлган ўртоқлик баҳсларини ўтказяпмиз. Сафимизга 3 нафар хорижлик футболчи келиб қўшилганидан хабарингиз бор. Умид қиламизки, уларнинг "Нефтчи" жамоасига фойдаси тегади. Легионер футболчиларимиз борасида фикр билдирадиган бўлсам, Терентий Луцевич анча жамоага киришиб кетди. Бошқа легионерлар ҳақида тўлиқ бу фикрни билдириш қийин. Фикримча, тез орада Сергей Концевой ҳамда Дмитрий Комаровскийлар ҳам жамоага қўшилиб кетади. Хозирча Луцевич анча жамоа билан яхши чиқишяпти. Мураббийлар штабининг Туркиядаги йиғиндан кўнгли тўляпти, - деди жамоа катта мураббийи Мурод Музаффарович.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар