

Ганаликлар Португалия, Жанубий Корея ва Уругвай жой олган гуруҳда охирги бўлди.
“Эскича фикрлашни хоҳламайман, аммо ўйинлар олдидан кийим алмаштириш хонасида TikTok'да ўтириш одатий ҳол эмас. Хаёл фақат ўйин ҳақида бўлиши керак, чунки сени 30 млн киши, бутун миллат кузатиб боради”, деган Мунтари.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли собиқ ярим ҳимоячи 2002-2014 йилларда Гана ТЖ шарафини ҳимоя қилган. У 2019 йил “Альбасете” сафида бутсасини михга илганди.



