Мойес МЮнинг юриши ҳақида: "ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоа ҳаммасига қодир"

Tolibjon Qosimov
16 мар 2019, 14:35
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес Чемпионлар лигаси 1/4 финалига ташланган қуръа ҳақида гапириб ўтди.

Унга кўра, МЮнинг чорак финалдаги рақиби "Барселона" бўлди.

"Бу жуда оғир, лекин ажойиб қуръа. ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоа ҳар қандай қарама-қаршиликка тайёр.

Бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди, бу айни МЮ кўниккан беллашувлар", - деди Мойес.


МЮ ва "Барселона" ўртасидаги ўйинлар 10ва 16 апрель кунлари бўлиб ўтади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: skysports.com