Модрич "Реал" сафида энг кўп ўйин ўтказганлар орасида иккинчи ўринга чиқиб олди. Биринчи ўринда ким?

Narzulla Saydullayev
21 окт 2024, 17:21
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич Ла Лига 10-тури доирасида "Сельта"га қарши баҳсда (2:1) майдонга тушди.

Бу ўйин хорватиялик футболчининг "Реал" сафидаги 547-учрашувига айланди. Хавбек клуб тарихида ўйинлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди.

Бу борада мутлақ рекордчи франциялик Карим Бензема ҳисобланади. Бугунги кунда "Ал Иттиҳод" сафида ўйнаётган ҳужумчи "Қироллик клуби"да 648 та ўйин ўтказган.

"Реал" таркибида энг кўп ўйин ўтказганлар:
648 - Карим Бензема
547 - Лука Модрич
546 - Марсело
527 - Роберто Карлос
465 - Тони Кроос



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/pedritonumeros