Миржалол Қосимов: "Шундай шароитда тўп тепаётган шогирдларим билан фахрланаман"

Narzulla Saydullayev
28 сен 2018
Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК (1:2) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

"Ҳаёт давом этади. Кимдир хато қилади, рақиб ўша хатодан фойдаланади. Суҳроб Султонов кўп вазиятларда бизни қутқарган. Бир футболчини айблай олмайман. Начора футбол шундай. Олдинда Суперлигадаги ўйинлар бор. Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқиш учун охиригача курашамиз. АГМК клубини финалга чиққани билан табриклайман. Йигитларга, бизни қўллаб қувватлаган мухлисларга ташаккур. Ҳисоб 0:2 бўлишига қарамай охиригача курашишди", - дейди Миржалол Қосимов.



- Бугун "Бунёдкор" "Бухоро" ёки ўша "Локомотив" билан ўйинлардагидек кучли ўйнамагани учун ютқазди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, ўйин ўйинга ўхшамайди. Бошқа томондан АГМК ҳам яхши жамоа, инфраструктура, таркибдаги футболчилар...Биринчи таймда қийин ўйин бўлди. 100 фоизли вазиятлардан фойдаланиш керак эди. "Локомотив" билан ўйинда ҳам шундай бўлди. Қаердадир тажриба етишмади. Энг асосийси тезда тикланиш керак. Руҳан ўзимизга келишимиз лозим. Фаолиятимда аламли мағлубиятлар кўп бўлган. 4:0 ҳисобида олдинда бориб якунда ютқазганмиз ҳам. Мен шундай қийин шароитда майдонга тушиб мухлисларни охиригача ҳаяжонда ушлаб турган ўз футболчиларим билан фахрланаман. Шогирдларимнинг сабри ва иродасига раҳмат.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia